Линклар

logo-print

Бугун тасдиқланишича, 6 март куни Ўзбекистон-Туркманистон чегарасида Ўзбекистон фуқароси отиб ўлдирилган.


Ўзбекистон расмийларига кўра, Туркманистон чегарачилари, Туркманистон ҳудудига кирган 19 ёшли Ниғматулла Жуманиёзовга қарата ўт очган. Жуманиёзов воқеа жойида жон таслим қилган. Яна икки нафар ўзбекистонлик туркман чегарачилари томонидан ҳибсга олинди.
Ўзини Бекзод деб таништирган Хоразм вилояти ҳокимлиги ходимининг маълум қилишича, Ниғматулла Жуманиёзов қўшни Республикага бензин сотиб олиш учун чиққан бўлиши мумкин.
Ўзбекистон–Туркманистон чегара ҳудудида яшовчи ўзбекистонликлар қўшни давлатдан арзон нарҳда бензин сотиб олиб, Ўзбекистонда қимматроққа сотиши, кўрилган фойда ҳисобидан тирикчилик ўтказиши маълум.
XS
SM
MD
LG