Линклар

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари борасидаги абгор вазият 2005 йил давомида салмоқли даражада ёмонлашди.


АҚШ Давлат департаментининг дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларига оид навбатдаги йиллик ҳисоботида ана шундай хулосага келинган.
Хисоботда ёзилишича, мамлакатда ортиб бораётган ишсизлик ва коррупция иқтисодиётга салбий таъсир қилмоқда. Натижада эса, ижтимоий норозилик ортиб бормоқда. Айнан шундай омиллар Андижон исёнига сабаб бўлди.
Аммо ҳукумат ушбу ҳодисани ҳукумат, мамлакатда халифалик барпо этмоқчи бўлган исломчи жангариларнинг ҳокимиятни ағдаришга уриниши сифатида таърифлади.
Андижон воқеасидан сўнг юзлаб одамлар ҳибсга олинди. Улар орасида инсон ҳуқуқлари химоячилари ва журналистлар бор.
Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳукуматини тинч ва демократик йул билан алмаштириш ҳуқуқидан маҳрум этилган, дейилади ҳисоботда.
АҚШ Давлат департаментининг ҳисоботи Хитой ва Эронни инсон ҳуқуқларини топайдиган асосий давлатлар сифатида танқидга олди.
XS
SM
MD
LG