Линклар

logo-print

Россия Олий суди бугун атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳларнинг Сибир нефт қувурлари лойиҳасига қарши берган аризасини рад этди.


Мазкур қувурларнинг дунëдаги энг йирик чучук сув ҳавзаси ҳисобланмиш Байкал кўли орқали ўтиши лойиҳалаштирилган. Атроф-муҳит ҳимоячиларига кўра¸ мазкур лойиҳа Байкал кўли тақдирини хавф остида қолдиради.
Россия Узоқ Шарқидан ўтувчи 4 100 километрлик мазкур қувурлар Хитой¸ Япония ва Жанубий Кореяга узатилаëтган нефт миқдорини кўпайтириш имконини беради.
Давлатга қарашли Транснефт ширкати ëтқизаëтган мазкур қувурлар лойиҳасининг умумқиммати 11 миллиард доллардир. Лойиҳанинг бош ҳомийси Кремл маъмурияти ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG