Линклар

Теҳрон раҳбари ўз ҳукумати Эрон ядровий дастурига нисбатан қилинаëтган сиëсий босимларга қаршилик кўрсатганини таъкидлади.


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот¸ ўз мамлакати ядровий дастур борасидаги сиëсий босимларга ëн бермаслигини билдирди.
Бу баëнот¸ Халқаро атом энергияси агентлиги қарорига жавоб тариқасида қилинди. Агентликнинг кечаги мажлисида Эрон ядровий дастури масаласини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига ошириш ҳақида қарор қабул қилинди.
Хавфсизлик кенгашининг келаси ҳафта Эрон масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда. Шу муносабат билан эртага кенгашнинг доимий аъзоси бўлмиш АҚШ¸ Россия¸ Франция¸ Британия ва Хитой расмийларининг ўзаро учрашишлари белгиланган.
Мазкур муҳокамалар арафасида Франциянинг БМТ даги элчиси Жан-Марк де ла Саблиер бугун Европа учлиги муносабатини ëйинлади.
"Хавфсизлик кенгашидаги ҳаракат босқичма-босқич бўлади ва биз тадрижий ëндашув қўллаймиз. Нега биз бундай ëндашув қўллаймиз. Чунки биз кўзлаëтган асосий мақсад¸ Эронни уранни бойитиш ишларини тўхтатишга қайтаришдир"¸ - деди Париж расмийси.
Айни пайтда¸ бугун Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ядровий қуролларни тарқатмаслик қоидалари бузилиши билан боғлиқ вазиятни баҳолашда БМТ Хавфсизлик кенгаши асосий ролни ўйнамаслиги кераклигини айтди.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги эса бугун халқаро ҳамжамиятни Эрон ядровий дастури атрофидаги кескинликни оширмасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG