Линклар

logo-print

Бишкек расмийси АҚШ Давлат департаментининг Қирғизистонда ўзбеклар ҳуқуқи топталмоқда¸ деган хулосасига эътироз билдирди.


Айни пайтда¸ Қирғизистон президенти ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари комиссияси бошлиғи Турсунбек Охун ҳам¸ АҚШ давлат департаменти ҳисоботига эътироз билдирди.
Департаментнинг Қирғизистонга оид ҳисоботида ўтган йил 24 мартида содир бўлган ҳукумат алмашинувидан кейин инсон ҳуқуқларини ҳурматлаш борасида яхшиланиш кузатилгани қайд этилса-да¸ миллий озчилик¸ хусусан маҳаллий ўзбеклар ҳуқуқлари ҳамон бузилаëтгани айтилади.
Турсунбек Охун эса¸ бундай танқидни асоссиз деб баҳолади.
"Қирғизистонда қирғизларнинг ўзбеклар¸ уйғурлар ëки бошқа миллатлар ҳуқуқларини бузаëтганини кўрсатувчи бирор исбот йўқ. Қирғизларнинг ўзлари ўз юртида ўта ночор яшамоқда. Улар ўз ҳаëтини яхшилай олмай турган бир пайтда¸ бошқаларнинг ҳуқуқларини нега бузсин"¸ - деди Турсунбек Охун.
XS
SM
MD
LG