Линклар

АҚШ давлат департаментининг жаҳондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид ҳисоботи эълон қилинишининг эртасига¸ Хитой ва Сурия ҳукуматлари АҚШ нинг ўзини инсон ҳуқуқларини бузаëтганликда айблашди.


Хитой давлат кенгаши баëнотида¸ АҚШ демократияси бойлар учун ўйин¸ деб баҳоланди ва АҚШдаги қотиллик даражасининг юқори экани¸ ҳукумат идораларининг фуқаролар телефон сўзлашувларини махфий равишда эшитиши¸ шунингдек Ироқ мухбирларининг АҚШ қўшинлари томонидан ҳибсда ушланаëтгани танқид қилинди.
Сурия ҳам АҚШ шаънига шунга яқин танқидларни билдирди.
Кеча эълон қилинган АҚШ давлат департаменти ҳисоботида¸ Хитой ва Сурия ҳукуматлари инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузаëтганлар дея баҳоланди.
XS
SM
MD
LG