Линклар

logo-print

Сайлов яқин. Сайлов 19 мартда.

  • Сарвар Усмон

http://gdb.rferl.org/F9863332-045B-453A-B994-ED84951AD5FC_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/F9863332-045B-453A-B994-ED84951AD5FC_mw800_mh600.jpg Аляксандр Милинкевич - Беларус президентлигига мухолифат кўрсатган номзод. У Беларус президентлигига яна бир номзод – Аляксандр Лукашенканинг асосий сиёсий рақиби.

Винчук Вячерка Аляксандр Милинкевич сайловолди штаби раҳбарининг муовини.

Минск шаҳар суди 9 март куни Винчук Вячеркани 15 кунга озодликдан маҳрум этди.

Вячеркадан ташқари Милинкевичнинг яна 9 тарафдори 15 суткага қамалди.

Қамалганларнинг бари Минск шаҳрида сайловчилар билан берухсат учрашув уюштирганликда айбдор, деб топилди.

Икки кунгина аввал Милинкевичнинг бошқа икки тарафдори ҳам жазоланган, уларнинг бири жаримага тортилиб, иккинчиси қамоққа олинган эди.

Айтилганлардан шу кунда Беларуснинг сиёсий иқлимида ҳарорат қанчалик кўтарилгани билингандир?

Вячерка ва мухолифатнинг яна уч вакили 8 март куни, Минскда қарийб 1000 сайловчи олдида чиқиш қилишлари биланоқ қўлга олинди.

Яна олти киши шаҳарнинг бошқа қисмида, кечга яқин қўлга олинди.

Беларус маъмурлари оммавий йиғилишлар тўғрисидаги қонунни рўкач қилиб, сайловчилар билан учрашувлар фақатгина расмий рухсат билан ўтказилиши мумкин, демоқдалар.

Суд мажлиси олдидан ўзининг қўлга олинишига муносабат билдирар экан, Винчук Вячерка конституцияга ва сайлов тўғрисидаги қонунга кўра, барча номзодлар сайловчилар билан эркин учрашиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.

Хўш, расмийлар талаб қилаётган рухсатномани олиб қўяқолсалар бўлмайдими? Кўпчилик бу саволга бунинг ҳам иложи йўқ, деб жавоб бермоқда.

Куни кеча суд Милинкевичнинг бошқа бир тарафдори - Анатоль Льябедзкага 750 доллар миқдорида жарима солди. У сайловчилар билан маҳаллий университет мажлислар залида учрашув ўтказмоқчи, ўқув юрти раҳбарияти билан бу ҳақда келишуви бор эди. Бироқ учрашув бошланай, деб турган пайтда университет раҳбарлари сўзидан қайтди. Сайловчиларни бинога киритмади. Натижада учрашув очиқ ҳавода ўтказилди. Бундай қилиш эса, қонунга хилоф. Маъмурлар фикрича.

Мамлакат расмийларининг мухолифатчиларга нисбатан очиқдан-очиқ тазйиқ ўтказаётганига сабаб, Льябедзканинг фикрича, президентликнинг учинчи муддатини ҳам кўзлаётган Лукашенка ғалабасига ишончнинг кундан-кунга йўқолиб бораётганлигидадир

“Аввалига расмийлар сайловолди учрашувларимизга анчайин бефарқ қараган бўлди. Ўша учрашувларимизга деярли ҳалақит беришмади. Лекин, бора-бора тўсқинлик қила бошладилар. Сайловолди кампаниямиз авж ола бошлагач, ваҳимага тушиб қолишганга ўхшайди”, - деди Анатоль Льябедзка.

750 долларли жаримага тортилган Анатоль Льябедзка ҳам, 15 суткага қамалган Винчук Вячерка ҳам боя айтганимиздек, президентликка номзод Аляксандр Милинкевич сайлов штаби аъзолари. Беларусдаги қатор мухолиф партиялар томонидан қўллаб- қувватланаётган Милинкевич ҳам сайлов олдидан ҳокимиятнинг ваҳимага тушиб қолгани тўғрисида гапирди.

“Ҳамма нарсадан қўрқишаяпти. Ўзлариям қўрқишади, жамиятни ҳам қўрқитиб олишган. Одамларни бундай ўзига хос қамоқда сақлаш жараёни давом этадиган ўхшайди. Уларнинг асосий мақсади бизни ўйиндан чиқариш”, - деди Беларус президентлигига асосий номзодлардан бири Аляксандр Милинкевич. У ўз тарафдорларини 19 март куни кечқурун, овоз бериш участкалари ёпилганидан кейин Минскнинг марказий майдонида тўпланишга даъват қилди. Милинкевич одамларни инқилобга эмас, тинчликни таъминлаган ҳолда норозилик акцияси ўтказишга чақираётганини таъкидлади.

Сайловолди кампаниясида Милинкевичга катта ёрдам бериши мумкин бўлган Винчук Вячерка ва бошқалар сайлов кунигача, ҳатто ундан кейин ҳам бир неча кун қамоқда сақланади.
XS
SM
MD
LG