Линклар

Қирғизистон собиқ президенти Аскар Акаев хокимиятдан ағдарилганидан бир йил ўтиб мамлакатда иқтисодий ва сиёсий вазият ёмонлашганини айтди ва бунда жорий ҳукуматни айблади.


Акаевпараст Интернет нашрларидан бирида босилган мақолада собиқ президент Қирғизистон жамиятининг кўплаб соҳаларида ортга қайтиш кузатилаётганини қайд этган. Шунингдек, Акаев бир йил аввал парламент сайловларидан кейин Қирғизистонда рўй берган воқеаларни хокимиятни ағдариш, деб таърифлаган. Аскар Акаев ўтган йил Қирғизистондаги қўзғолон пайти мамлакатдан қочган эди.
XS
SM
MD
LG