Линклар

logo-print

Ҳамас гуруҳи келаси ҳафта якунига қадар Фаластин коалицион ҳукуматини тузиш бўйича музокаралар натижа бермаса, ҳукуматни ўзи тузишини билдирди.


Ҳамас матбуот котиби душанба куни Фаластин парламентидаги сиёсий партиялар, жумладан президент Маҳмуд Аббоснинг Фатҳ партияси билан якуний музокаралр ўтказилажагини баён қилди.
Шанба куни Фатҳ партияси Ҳамаснинг ҳукумат дастурини рад этди. Фатҳ вакилларига кўра, бу дастурда Ҳамаснинг зўравонликдан воз кечиши, Исроил давлатини ҳамда шу пайтгача икки томон ўртасида эришилган келишувларни тан олиши масалалари инобатга олинмаган.
Айни пайтда, Ҳамас сиёсий бюроси раиси ўринбосари Муса Абу Мазрук Исроил Фаластин миллий ҳуқуқларини тан олса ва барча фаластинлик қочқинлари ўз юртига қайтиб келса, минтақада тинчлик ўрнатилиши имкониятлари ошишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG