Линклар

Бугун Кобулда Афғонистоннинг собиқ президенти Сибғатуллоҳ Мужаддадий унга уюштирилган суиқасддан омон қолди.


Ҳудкуш бомбачилар амалга оширган суиқасдда собиқ президент енгил тан жароҳати олди. Воқеада икки худкуш ва икки нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлди.
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай мазкур ҳужумни мамлакат мустақиллигига ҳужум ўлароқ баҳолади.
“Профессор Мужаддадийга уюштирилган бу ҳужум Афғонистон мустақиллигига қарши ҳужумдир. Профессор Мужаддадийга қарши бу ҳужум афғон халқининг овозини учиришга уринишдир. У афғон халқи манфаатларини ҳимоя қилаётган арбоблардан биридир ва профессор Мужаддадийга қарши бу ҳужум Афғонистонда тинчликка қарши ҳужумдир”, деди президент Карзай.
Афғонистон сенатининг раиси Можаддадийнинг хизмат машинаси Кобулдаги серқатнов йўллардан биририда кетаётганда ҳудкуш бомбачилар унинг машинаси олдида ўз машиналарини портлатди.
Воқеадан сўнг Мўжаддадий матбуот анжуманида қилган баёнотида қўшни Покистон махсус химзатини ҳужумни уюштирганликда айблади.
У Покистонни Афғонистоннинг асосий душмани, деб атади.
Покистон ташқи ишлар вазирлиги бу айбловни рад этди.
XS
SM
MD
LG