Линклар

Эрон ҳукумати ўзининг ядровий дастури тақдири энди БМТ Хавфсизлик кенгаши қўлига топширилган экан, Россиянинг мазкур бўҳрондан чиқиш таклифи кун тартибидан олиб ташланганини маълум қилди.


Эрони ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳамид Ризо Осифий Теҳрон энди хавфсизлик кенгаши бу муаммо бўйича қандай тўхтатмга келишини кутиб туришини айтди.
Осифийнинг таъкидлашича, Теҳрон хавфсизлик кенгашининг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги ҳар қандай резолюциясига амал қилмайди.
Осифийдан олдин Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий бўҳронни ҳал этиш бўйича музокараларни давом эттириш имкониятлари ҳали ҳам борлигини айтди.
“Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарув ҳайъатининг охирги учрашувидан кейин вужудга келган вазиятга қарамасдан, томонлар музокараларни давом эттиришига имконият бор деб ўйлаймиз. Барча томонларни мазкур имкониятдан фойдаланишга чақирамиз”, - деди Муттақий.
Халқаро атом энергияси агентлиги тугаётган ҳафтада Эрон ядровий дастури бўйича ҳисоботни хавфсизлик кенгашига топширди.
Москва бўҳрондан чиқиш учун Теҳронга унинг ядровий дастури учун уранни Россия ҳудудида бойитиб беришни таклиф этаётган эди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Михаил Каминин Москва Теҳроннинг мазкур таклифни рад этиш қарорини ўрганаётганини маълум қилиди. Каминин яна бир бор Эрон ядровий дастури бўҳронини “тинч ва дипломатик” йўл билан ҳал этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG