Линклар

logo-print

Собиқ Югославия президенти Слободан Милошевич жума куни – ўлимидан бир кун олдин унга нотўғри дориларни бераганлари ҳақида Москвага мактуб йўллагани аниқланди.


Милошевичнинг ҳуқуқий маслаҳатчиси Зденко Томанович мактубнинг нусхасини журналистларга кўрсатди. Томановичга кўра, мактубда Милошевич Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровдан(суратда) унга ёрдам беришини сўраган.
Адвокат бошқа тафсилотларни келтирмади.
Томанович кеча берган баёнотида, Милошевич қамоқда уни бир неча марта заҳарлашга урингаликларини маълум қилганини айтди.
Собиқ Югославиянинг яқин иттифоқчиси бўлган Россияда Милошевичнинг хотини ва акаси яшайди.
XS
SM
MD
LG