Линклар

БМТнинг бош прокурори Карла Дел Понте Слободан Милошевичнинг ўлими адолатнинг ўрнатилишига тўғаноқ бўлганини айтди.


Ҳаагада ўтказилган матбуот анжуманида қилган баёнотида Дел Понте Милошевич ўз жонига қасд қилганини ҳам эҳтимолдан соқит қилмади. Лекин Милошевич ўлимининг асл сабабларини тиббий текширув кўрсатишини қўшимча қилди у. Дел Понте Милошевич БМТ ҳибсхонасида заҳарланганига оид “миш-миш”ларни инкор қилди.
БМТ бош прокурори, Милошевичнинг жасадини ёриш натижалари бугун ёки эртага эрталаб эълон қилинишини, бироқ токсикология таҳлиллари бироз вақт олиши мумкинлигини айтди.
“Менимча, бугун ўтказилаётган жасадни ёриш натижаларини кутишимиз зарур. Шунинг учун аниқ факт ва натижаларни билмагунимизча, унинг заҳарланганига оид хабарлар мутлақ миш-мишдир. Шу боис бу миш-мишларни изоҳламайман.”
Милошевичнинг ўлиги шанба куни унинг камерасидан топилди.
Дел Понте шунингдек, суд якунига етай деб турганида Милошевичнинг ўлиши, уруш йилларида серблар етакчиси бўлган Радован Караджич ҳамда армия қўмондони Ратко Младичларни ҳибсга олиб, экстрадиция қилиш масаласи долзарблигини оширганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG