Линклар

logo-print

Журналистлар янги қарордан хавотирда

  • Ҳурмат Бобожон

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг чет эл оммавий аxборот воситалари журналистларининг мамлакатда фаолият юритиш қоидалари борасидаги янги қарори мамалакат ичкарисида фаолият юритувчи мустақил журналистларни ҳам хавотирга солган.

Ўзбекистондаги воқеаларни ёритиб борувчи "Фергана ру" сайтига ишловчи журналист Алексей Валосевич бу хавтирни шундай изоҳлайди. "Нимага деганда ҳамма билади қонун ўз йўли билан, лекин амалда ҳукумат қонунлардан хоҳлаганча фойдаланиши мумкин. Яъни мана шу Ўзбекистон конституциясига мутлақо зид ҳужжат билан ҳукумат хоҳлаган ишини қилиши мумкин", - дейди Вoлосевич.

Янги ҳужжат Ўзбекистонда шу вақтгача амалда бўлган 1998 йилдаги қоидалардан камроқ фарқ қилади, аммо янги қоидалар давлат мулозимларига чекланмаган эрк беради ва бу ҳукуматнинг матбуотни назоратда ушлаш истаги сифатида талқин этилаётир. Ўзбекистонлик журналист Алишер Таксановга кўра, ҳукумат янги қарор билан нафақат хорижий журналистлар, балки мамлакат ичкарисида аккредитациясиз фаолият юритаётган мустақил журналистларнинг ҳам овозини ўчиришга уринмоқда афтидан.

"Ўзбекистонда мустақил журналистлар асосан Интернет сайтлари ёда хорижий нашрларга ишлашади. Бу эса ҳукумат учун катта ташвиш уйғотиб келган. Янги қарор янада репрессив хусусиятга эга. Менимча ушбу қарордан сўнг Ўзбекистон жиноят ёки фуқаролик кодексига ҳам ўзгартиш, қўшимчалар киритилса керак. Сабаби аккредитациясиз ишлаётган журналистлар жазоланиши айтилган, аммо қандай жазо тури белгиланиши айтилмаган", - дейди Алишер Таксанов.

Янги қарорда xорижий оммавий аxборот воситаси журналистига давлатнинг ички ишига аралашиш, мавжуд конституцион тузумни ағдаришга даъват этиш, миллий нифоқ уйғотиш, уруш ва зўравонликни тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларини обрўсизлантириш, уларнинг шаxсий ҳаётига аралашиш каби ҳолатлар тақиқланади. Билдирилаётган фикрларга кўра, қарорда келтирилган тақиқларни турлича талқин этиш мумкин, жумладан Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашмасликни ҳам. Журналистлар фикрича, бу ҳар қандай ҳолатда ҳукуматга номаъқул бўлган журналистнинг фаолиятини чеклаш учун дастак бўла олади. Ўзбекистондаги "Озод овоз" ташкилоти раҳбари Бобомурод Абдуллаев ҳам Вазирлар Маҳкамаси қарорини мустақил матбуотни бўғишга уриниш деб билади. Лекин, дейди Абдуллаев ҳукуматнинг бу уринишлари бефойда. Бобомурод Абдуллаев фикрига, "Фергана ру" мухбири Алексей Вoлосевич ҳам бу фикрга қўшилади. Ахир ойни этак билан ёпиб бўлармиди, дея сўзини давом эттиради Фергана ру мухбири.

"Аслида бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Сабаби Интернет ҳамда замонавий ахборот воситалари бор экан Ўзбекистоннинг истаган фуқароси хоҳлаган жойига ёзиши мумкин. Ҳозир биз сайтларда фаолликни кузатяпмиз. Нафақат журналистлар, балки оддий фуқаролар Интернетга ёза бошлаган. Грамматик хатолар, тахаллуз билан бўлса-да улар бўлаётган воқеликни аниқ ифода этишга уринмоқда. Менимча бу фаоллик янада ортса керак. Шу боис амалий жиҳатдан бу қонуннинг Ўзбекистон ҳукумати учун фойдаси деярли бўлмайди. Бу қонун билан ҳукуман одамлар овозини ўчира олмайди", - дейди Алексей Вoлосевич.
XS
SM
MD
LG