Линклар

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Покистонни терроризмга қарши курашда тўлиқ ҳамкорлик қилишга чақирди.


Карзайга кўра, Покистон ҳамкорлигисиз дунё ҳеч қачон хавфсиз бўла олмайди: “Покистон ва Афғонистон терроризмга қарши курашда олдинги жабха хисобланади. Токи томонлар ўртасида ҳақиқий, фаол ва узвий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмас экан, дунё хавфсиз бўлмайди”, – деди Афғонистон раҳбари.
Афғонистон расмийларига кўра, толиблар етакчилигидаги партизанлик ҳаракатлари Покистон ҳудудидан туриб бошқарилмоқда. Бироқ Покистон президенти Парвез Мушарраф Карзайнинг айбловларини рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG