Линклар

logo-print

19 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга уч кунлик сафари бошланади.


Мазкур ташриф билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистон расмийлари Остона шаҳрига борди.
Интерфакс-Қозоғистон ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон Ўзбекистонга чегараолди ҳудудларида ҳамкорлик қилиш марказлари ташкил этишни таклиф қилган.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Турдиқул Бутаёров Остонада Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда бу ҳақда шундай деди: “Бу масала ишлаб чиқилган. Ўнта текширкв пункти фаолият юритяпти. Масала яна чегарани демаркация қилиш жараёни билан ҳам боғлиқ. Биринчидан, текширув пункти қайси участканинг қайси жойига қурилишини белгилаш керак. Ўнта пункт аниқланди. Ҳозир улар тўлиқ ишлашини таъминлаш керак. Чунки уларнинг имкониятлари жуда катта. Агар яна текширув пунктлари очиш керак бўлса, яна очамиз”, – деди Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси.
Ўзбекистонга ташрифи чоғида Нурсултон Назарбоев президент Ислом Каримов, Ўзбекистон ҳукуматининг бошқа юқори лавозимли расмийлари билан учрашиб, бир қатор масалаларни муҳокама қилади. Музокаралар натижаси ўлароқ икки давлат ўртасида қатор шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG