Линклар

logo-print

Исроил кучлари Фаластинга қарашли Ғарбий Соҳилда жойлашган Иерихон шаҳридаги қамоқхонага тўсатдан бостириб кирди.


Улар беш йил олдин Исроил туризм вазири ўлдирилишида иштирок этган маҳбуслар, жумладан суиқасдни ташкил этганликда айбланган Аҳмад Содат исмли маҳбус Исроил ҳукуматига топширилишини талаб қилди. Тўқнашув пайтида Фаластин хавфсизлик кучларининг икки ходими нобуд бўлган. Қамоқхонанинг тахминан 150 нафар нозири ва маҳбуси Исроил кучларига таслим бўлган. Бир соат давом этган қарама-қаршиликдан сўнг Содат Исроил кучларига таслим бўлган.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроил ҳарбийлари ўтказган рейдни кескин қоралади. Айни пайтда, у АҚШ ва Британияни рейд бошланишидан бир оз олдин ўз кузатувчиларини қамоқхонадан олиб чиқиб кетгани учун айблади.
АҚШ ва Британия ҳукуматларига кўра, Фаластин мухторияти кузатувчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги мажбуриятини бажармагани учун улар қамоқхонадан олиб чиқилган.
XS
SM
MD
LG