Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:48

Саккиз киши устидан хукм ўқилди, яна саккизининг иши кўрилмоқда.


Тошкент маҳкамаси саккиз кишини ноқонуний диний оқимига аъзоликда айблаб олти йилгача бўлган муддатга озодликдан махрум этди. Бошқа саккиз киши устидан кечаётган маҳкамада эса айбланувчилар ҳуқуқ-тартибот вакиллари томонидан қийноққа тутилганлари ҳақда гапиришган.

Айбланувчилар барининг Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридан экани айтилмоқда. Улар ўтган йил оҳирларида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган. Мана уч кундирки уларнинг кўрсатмалари Тошкент вилоят судида ўтаётган маҳамада тингланмоқда.

"Бугунги маҳкамада саккиз кишининг иши кўрилмоқда. Улардан олти нафари хибсда, икки нафари эса очиқда қолмоқда", - дейди маҳкама жараёнини кузатаётган Хьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Тошкентдаги вакиласи Андреа Берг.

Маълум бўлишича, бугунги эшитувлар пайти айбланувчилардан бири хушидан кетиб қолгани боис жараёнда танаффус эълон қилинган.

"Очиқда қолаётган айбланувчилардан бири кўрсатма бераётган пайтда хушидан кетиб йиқилиб тушди. Ота-оналари уни 30 дақиқа давомида хушига келтиришга ҳаракат қилишди. Тез ёрдам чақиришди. Тез ёрдам машинаси келавермагач, уларнинг ўзлари ўғлини касалхонага олиб кетишди. Хушдан кетишидан олдин ўша айбланувчи уч кишининг кўрсатмасига кўра хибсга олинганини ва сўроқ пайти уларни калтакланиш белгилари билан кўрганини айтди", - дейди Андреа Берг.

Кечаги маҳкамада айбланувчилардан айримлари қийноқлар ҳақида даъво қилишган. Улар ўзларига нисбатан ҳибсда қийноқ қўллангани ва қийноқ орқали айбларига иқрор бўлишга мажбур қилинганликлари ҳақида блдиришган. Судя эса айбланувчиларнинг бу гапларига эътибор бермаган.

"Ҳар галгидек судя тарафидан ҳеч қандай муносабат бўлмади. Судя ўзини худди прокурордай тутди. Айбланувчилар қамоқхонада калтакланганликлари, ечинишга мажбур қилиниб, яланғоч ҳолатда таёқ билан зўрланганликлари ҳақда айтишса-да судя миқ этмади. Сизни ким қийноққа солди, деб бирор марта сўрагани ҳам йўқ. Лекин яхши нарса шу бўлдики, судя бугунги маҳкама давомида айбланувчиларга ота-оналари билан қисқа учрашувга рухсат берди. Шунингдек, улар қамоқхонада "Озодлик" радиосини эшитиб боришларини айтишди", - дейди Хьюман Райтс Уотч вакили.

Андреа Бергнинг айтишича, айбланувчиларнинг деярли ҳаммаси 20-22 ёш атрофидаги йигитлар. Бозорда сомса сотиб тирикчилик кўриб келишган.

"Улардан бири "концтавар", қоғоз, қалам сотиш билан шуғулланган. Масжид узоқда бўлгани боис бир икки марта намоз пайти дўконда биргаликда ибодат қилишган. Ана энди уларни ваҳҳобийликда айблашмоқда", - дея сўзини давом эттиради Андреа Берг. "Улар масжидга номоз ўқиш учун бориб туришлари, агар вақтлари тиғиз бўлса сомсахонада номозга тўпланишларини очиқ айтишди. Лекин вахобийлик ёки бошқа яширин ташкилотларга умуман алоқаси йўқлигини билдиришди ва қўйилаётган айбловларни рад этишди".

Ҳозирда Тошкент вилоят судида саккиз киши устидан ўтаётган маҳкамада 24 мартга қадар танаффус эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG