Линклар

Беларус президенти Александр Лукашенко 19 мартда ўтказиладиган президентлик сайлови арафасида тартибсизликлар келтириб чиқармаслик ҳақида огоҳлантирди.


Гомел вилоятида ўз тарафдорлари билан учрашув пайтида президент Лукашенко тартибсизлик келтириб чиқариш йўлидаги ҳар қандай уринишга қарши кескин жавоб чоралари кўрилишини айтди.
Айни пайтда, Беларус президентлик сайловида қатнашадиган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар гуруҳининг польшалик икки аъзоси Беларус ҳудудига киритилмади.
XS
SM
MD
LG