Линклар

logo-print

АҚШнинг Ашхободдаги элчихонаси ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакили Миклос Харасци ўтган ҳафта ҳибсга олинган “Озодлик” радиосининг икки мухбири майда безориликда айбланиб, 15 сутка қамоқ жазосини ўтаётганини билдирди.


Туркманистон расмийлари Харасцига мухбирлар шаҳар йиғилишида расмийларга бақирганлари, бошқаларга нисбатан хақорат сўзлари ишлатгани учун ушланганини айтган. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Мерет Ҳоммадов ва Жумадурди Авезов 7 март куни Мари вилоятида қўлга олинганидан бери Туркманистон расмийлари улар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаётганини танқид қилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG