Линклар

Собиқ Югославия президенти Слободан Милошевичнинг жасади солинган тобуд Амстердам шаҳридан Белградга олиб келинди.


Милошевич 11 март куни БМТнинг уруш жиноятлари бўйича Ҳаагадаги халқаро трибунали қамоқхонасида оламдан ўтган эди. Милосевич аъзо бўлган Социалистик партия расмийлари собиқ Югославия раҳбарининг ўзи туғилган Позаревач шаҳрида дафн этилишини билдирди.
Дафн маросимида Милошевичнинг Москвада яшаётган рафиқаси Миряна Марковичнинг қатнашиш ёки қатнашмаслиги маълум эмас. Агар Маркович Сербияга қайтса, унинг паспорти аэропортда олиб қўйилиши ва ўз салоҳиятини оширганлик айби билан маҳкамага тортилиши мумкин.
Чоршанба куни эрталаб россиялик шифокорлар гуруҳи Милошевич ўлими сабаблари юзасидан ўтказилган тиббий текширувнинг дастлабки хулосалари билан танишди ва Милошевичнинг ҳақиқатан ҳам юрак хуружидан ўлганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG