Линклар

Якшанба кунга белгиланган президентлик сайловлари арафасида Белорус Давлат хавфсизлик комитети раиси Стсяпан Сухаренко ҳукуматга қарши намойишга чиққанларга террорчи деб қаралишидан огоҳлантирди.


КГБ раҳбари мухолифатни кўча намойишлари орқали ҳокимиятни эгаллашни режалаштираëтганликда айблади.

“Сайловлар баҳонасида ҳокимиятни куч билан қўлга олишга уриниш режаланмоқда. Инқилоб ташкилотчилари даъво этилаëтган каби тинч намойишларга эмас¸ балки портловчи моддалар¸ ўт қўйиш¸ кучишлатар тизимлари ходимларини куч қўллашга мажбурлаш каби зўравонликка ҳозирланмоқдалар. Бундай бош-бошдоқлик ва тартибсизликдан фойдаланиб улар ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилганлар”¸ - деди Сухаренко жумладан.
Бу баëнот арафасида бир қатор мухолифат фаоллари қамоққа олинди¸ хорижий сайлов кузатувчилари ва мухбирлар мамлакатдан чиқариб юборилди.
Айни пайтда¸ бугун АҚШ ҳукумати Лукашенко режимини тинч намойишчиларга қарши куч қўллаш оқибатлари ëмон бўлажагидан огоҳлантирди. ЕИ эса сайлов натижалари сохталаштирилган тақдирда¸ Белорусга қарши қўшимча жазо чоралари жорий этилажагини билдирди. Иттифоқ ташқи алоқалар комиссарлиги матбуот вакили Эмма Удвинга кўра¸ бу санкциялар иттифоқ ҳудудларига кириши таъқиқланган олти Белорус расмийси рўйхатига янги номлар қўшишни ўз ичига олади.
“Белорус халқига зиëн еткизиши мумкин бирор ҳаракатга қўл урмаслигимиз барчага аëн. Белорусга қарши қўшимча жазо чоралари қабул қилинадиган бўлса¸ бу жазо на эркин ва на адолатли бўлган сайловлар учун маъсул шахсларга қаратилади”¸ - деди иттифоқ расмийси.
XS
SM
MD
LG