Линклар

Чоршанба куни Амстердамдан Белградга олиб келинган Слободон Милошевич жасади бугун Сербия пойтахтидаги кичик бир музейга қўйилди.


Жамоатчилик собиқ югослав президенти билан икки кун давомида видолашиши мумкин.
Милошевич ўтган шанба куни Ҳаага яқинидаги БМТ ҳибсхонасида юрак хуружидан вафот этди. Милошевич 90-йилларда Югославияда юзага чиққан урушлар давомида геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланаëтган эди.
Собиқ югослав диктатори 18 март куни ўзи туғилган Позаревац шаҳарчасига дафн этилади.
Россия давлат думаси раиси Борис Гризлов¸ Милошевични кўмиш маросимига расмий Россия делегацияси бормаслигини билдирди. Айни пайтда¸ айрим Россия депутатларининг ўз партиялари номидан дафн маросимида қатнашишлари айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG