Линклар

logo-print

Эрон олий милллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний Теҳрон Ироқ масаласида АҚШ билан сўзлашувга рози бўлганини билдирди.


Кўпдан бери АҚШ ва Ироқ ҳукуматлари Эронни ушбу масалада музокара ўтказишга даъват қилиб келаëтган эди. Ларижонийга кўра¸ Теҳрон мулоқот ҳақидаги Ироқ томони таклифини қабул қилган.
”Америкаликлар анчадан бери сўзлашувлар ўтказишни сўраб келишаëтган эди. АҚШ нинг Ироқдаги элчиси ўз ҳукумати бу мамлакатдаги муаммоларни ҳал эта олмаслиги ва шу боис уларни Эрон билан муҳокама қилиш истагида эканини бир неча бор билдирган эди. Аммо биз Американинг бу сўзларига ишонмаймиз”¸ - деди Ларижоний. Унга кўра¸ Ироқ масаласидаги сўзлашувлар яқин кунлар ичида бошланади.
XS
SM
MD
LG