Линклар

Бугун бундан уч ой аввал сайланган янги Ироқ парламенти депутатлари қасамëдга келтирилди.


Ярим соатга чўзилган биринчи мажлис шундан сўнг номаълум муддатга кечиктирилди. Айтилишича¸ бунга парламентдаги сунний¸ шиа ва курд фракцияларининг янги ҳукумат ташкил этиш борасида ҳали-ҳамон келишувга эриша олмаëтганлари сабаб бўлган.
Ироқ бош вазири Иброҳим ал-Жаъфарий(суратда) агар лозим топилса иккинчи муддат бош вазирликка даъво қилмаслигини билдирди. Кейинги ҳафталар ичи Ироқда мазҳаблараро тўқнашувлар кучайиб кетгани муносабати билан сунний ва курд гуруҳлари Жаъфарий истеъфосини талаб қилишмоқда.
Ироққа оид яна бир хабарга кўра¸ бугун эрталаб Бағдоднинг турли бурчакларидан яна 25 одам жасади топилган. Бу қотилликларнинг бораëтган мазҳабий асосдаги зўравонликлар давоми экани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG