Линклар

logo-print

Жаҳон банки Ўзбекистонга янги қарзлар беришни тўхтатди.


Банк президенти Пол Вулфовицнинг айтишича¸ жараëнни қайта давом эттиришдан аввал Жаҳон банки шу пайтга қадар берилган қарзларнинг ҳақиқатан ҳам тараққиëт лойиҳаларига сарфланганига ишонч ҳосил қилмоғи лозим.
Айни пайтда Вулфовиц¸ Ўзбекистондаги ҳозирги иқлим инобатга олинса¸ янги қарз ажратишнинг қачон йўлга қўйилиши ўта қоронғу эканини ҳам қўшимча қилиб ўтди.
Бундан буëғига Ўзбекистондаги Жаҳон банки ваколатхонаси фаолияти Тошкент ҳукуматига фақат маслаҳат ва техникавий ëрдам таклиф этиш билан чекланадиган бўлди.
Яна бир нуфузли халқаро молия ташкилоти - Европа тикланиш ва тараққиëт банки Ўзбекистон ҳукуматига қарз ажратишни мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг ëмонлиги сабаб 2004 йилда тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG