Линклар

Мехико шаҳрида тўртинчи жаҳон сув форуми иш бошлади.


Дунёдаги сув захиралари истиқболига бағишланган халқаро анжуман уч йилда бир марта ўтказилади. Келаси ҳафталар давомида мутахассис ва сиёсатчилар сув тақсимоти ҳамда сув исроф бўлишининг олдини олиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади. Ҳозирда сайёрамизда бир миллиард одам тоза ичимлик сув истеъмол қилмайди. Тоза ичимлик сув етишмаслиги сабабли дунёда кунига 35 минг одам вафот этмоқда. Жаҳон сув форуми қатнашчилари сувни хусусийлаштириш ёки уни давлат ихтиёрида қолдириш масаласини ҳам муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG