Линклар

Эрон хавфсизлик кучлари кийимидаги жангарилар Систон-Болужистон вилоятининг Зобул-Зоҳидон катта йўлида 22 одамни ўлдирди.


Эрон полицияси раҳбари генерал Исмоил Аҳмадий Муғаддамнинг сўзларига қараганда, қотиллик мамлакат жануби-шарқидаги Афғонистон ва Покистонга чегарадош минтақада пайшанба куни тунда содир этилган. Генерал Муғаддам мазкур ҳужумни АҚШ ва Британия кучлари уюштирганини иддао қилди. Унинг айтишича, полиция қотилларни қидирмоқда. Улар Афғонистон ҳудудига қочиб ўтгани тахмин қилиняпти.
XS
SM
MD
LG