Линклар

Гаага халқаро трибунали токсикологик текширув натижаларига асосланиб, собиқ Югославия президенти Слободан Милошевич заҳарланиш оқибатида вафот этмаганини билдирди.


Трибунал раиси Фаусто Покар Гаагада ўтказилган матбуот анжуманида нидерландиялик шифокорлар Милошевич заҳарлангани ёки у белгиланган дорилардан бошқа дори ичганини кўрсатувчи далил топмаганини билдирди.
“Патологларнинг айтишича, Слободан Милошевич 12 март куни юрак хуружи оқибатида вафот этган. Бундан ташқари, патологлар Милошевич юракнинг икки турдаги хасталигидан азият чекканини аниқлади”, - деди Ф.Покар.
XS
SM
MD
LG