Линклар

logo-print

АҚШнинг Эрон расмийлари билан музокара олиб бориш ваколати берилган Ироқдаги элчиси Залмай Халилзод ўзаро сўзлашувлар чоғида Эроннинг Ироққа нисбатан сиёсатида АҚШни ташвишга солаётган масалаларни кўтаришини билдирди.


“Ассошэйтед пресс” ахборот агентлигига берган интервьюсида Халилзод Эрон расмийлари билан бўладиган ҳар қандай музокара Бағдодда ўтишини исташини маълум қилди.
Бундан илгари АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Стефан Ҳадлей Эроннинг музокара ўтказиш ҳақидаги таклифи халқаро ҳамжамият эътиборини Теҳроннинг ядровий дастури масаласидан чалғитиш йўлидаги уриниш бўлиши мумкинлигини айтган эди.
XS
SM
MD
LG