Линклар

Беларусда президент сайлови ўтказилиши арафасида мухолифат сайлов натижалари амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко фойдасига сохталаштирилишидан ташвиш билдирмоқда.


Жума куни кечқурун мухолифатнинг президентликка асосий даъвогарлари Александр Милинкевич ва Александр Казулин ўз тарафдорлари билан Минскда намойиш ўтказди. Улар тарафдорларини сайлов натижалари сохталаштирилишига қарши гуллар кўтариб кўчаларга чиқишга чақирди.
Бироқ амалдаги президент Александр Лукашенко: “Мамлакатимизда давлат тўнтариши бўлмаслигига кафолат бераман. Давлат идораларини куч билан эгаллаб олинмайди, кўча ва майдонлар тўсиб қўйилмайди. Одамлар хавфсизлигига кичик бўлса-да, таҳдид туғилиши ва конститутия бузилишининг олдини олиш учун барча чоралар кўрилган”, - дея баёнот берди.
XS
SM
MD
LG