Линклар

Олти йиллик қамоқ жазосини ўтаган эронлик диссидент журналист Акбар Ганжи озодликка чиқди.


Ганжининг рафиқаси Маъсума Шафей мухбирларга ўз турмуш ўртоғининг қўйиб юборилиши кутилмаган воқеа бўлганини айтди.
“У кеча кечқурун қўйиб юборилди. У қачон қўйиб юборилишини мен билмасдим ҳамда жуда ҳайрон ва хурсанд бўлдим”, - деди Маъсума Шафей.
Бироқ Теҳрон шаҳри прокурори ўринбосари Маҳмуд Саларкия Ганжининг қамоқ муддати 30 мартда тугашини, ҳозир у озодликка вақтинча чиқарилганини айтган.
Эронда сиёсий маҳбусларнинг ўлдирилишига юқори лавозимли давлат амалдорлари алоқадорлигига доир бир қанча мақолалар ёзган Ганжи 2000 йилда озодликдан маҳрум этилган эди. Дунё ҳамжамияти, жумладан, БМТ бош котиби Кофи Аннан ҳам Акбар Ганжининг саломатлиги ёмонлашгани сабабли журналистни озодликка чиқаришга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG