Линклар

Собиқ Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевичнинг жасади Белграддан у туғилиб ўсган Позаревач шаҳрига олиб келинди.


Милошевич Белграддан 70 километр жануби-шарқда жойлашган Позаревач шаҳридаги қабристонга дафн этилади. Шанба куни эрталаб Милошевич билан видолашиш учун 50 мингга яқин одам Белграддаги унинг тобути қўйилган парламент биноси олдига йиғилди. Бу намойиш тарқалиши билан Милошевичга қарши бўлган мингга яқин одам намойиш ўтказди.
Милошевич Гаагадаги халқаро ҳарбий трибунал қамоқхонасида 11 март куни вафот этган эди. У ўтган асрнинг 90-йилларида Болқон урушида инсониятга қарши геноцид, ҳарбий жиноятлар ва бошқа оғир жиноятларда айбланган.
XS
SM
MD
LG