Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:58

Тошкентда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди


Кенгаш раиси, мамлакат президенти Ислом Каримов бошқарган йиғилишда Марказий Осиё минтақаси ва унинг атрофидаги аҳвол ҳақида фикр алмашилган, мамлакатга таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши кўрилиши лозим бўлган тадбирлар, жумладан, ахборот хавфсизлиги масаласи муҳокама этилган.

Асли ўзбекистонлик Надежда Отаеванинг фикрича: "Ўзбекистон ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилаётган ягона давлат эмас. Бу тоифа давлатлар собиқ совет давлатларида мавжуд. Россия ҳам қонунлар қабул қилиш йўли билан шунга ҳаракат қилмоқда. Мъянма, Зимбабве каби давлатларда ҳам диктаторлар ахборот хавфсизлиги учун курашяпти”.

Таҳлилчи Александир Григорьевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ахборот хавфсизлиги масаласига катта эътибор бераётгани чет эл ахборот воситалари журналистлари ҳукуматга ёқмайдиган ахборотни тарқатгани сабаб бўляпти. Шу боис, ҳозир Ўзбекистонда Ғарб журналистлари ўрнини Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари эгалламоқда. Бу Россия ва Ўзбекистон раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида стратегик шартномани имзолаганидан кейин бошланган.
XS
SM
MD
LG