Линклар

logo-print

Афғонистондаги Франция қўшинларига ҳудкуш бомбачи ҳужум қилди.


Воқеада ҳудкушнинг ўзидан бошқа ҳеч ким зарар кўрмагани айтилмоқда.
Полиция вакилларига кўра, ҳужум Қандаҳор вилоятининг Покистон билан чегарадош ҳудудида амалга оширилган.
Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
Айни пайтда, Афғонистон расмийлари Қандаҳорда кеча амалга оширилган зўравонликларда икки полициячи ўлдирилгани ва тўрт нафари бедарак йўқолганини маълум қилди.
Афғонистондан келган яна бир хабарга кўра, Олий суд раиси Исломдан Насронийликка ўтган бир киши ҳибсга олинганини маълум қилган.
Рейтерс агентлигига кўра, Олий суд раиси Ансаруллоҳ Мавлавийзода диндан қайтган бу одам, мусулмонликка қайтмаган тақдирда ўлимга ҳукм этилиши мумкин.
Шариатга кўра, Исломдан қайтган кишилар ўлимга маҳкум этилади. Афғонистон конституциясига кўра эса, муқаддас Ислом қонуни ҳар қандай қонундан устундир.
XS
SM
MD
LG