Линклар

Бугун Осиё мамалкатларида Ироқ уруши бошланганининг уч йиллиги муносабати билан намойишлар бўлиб ўтди.


Токиода минглаб намойишчилар Япония ҳукуматини ўз қушинларини Ироқдан қайтаришга чақирди. Япония ҳукумати Ироқ жанубига 600 нафар ҳарбийни юборган.
Сеулда ҳам мингга яқин тинчликпарвар намойишчилар Жанубий Кореянинг Ироқдаги 3200га яқин қўшини уйга қайтарилишини талаб қилди.
Пацифистлар намойиши Малайзия пойтахти Куала Лумпурда ҳам бўлиб ўтди. АҚШнинг Малайзиядаги элчихонаси олдида йиғилган юзлаб намойишчилар Ироқни Америка босқинчилигидан озод этишни талаб қилди.
Аксил уруш намойишлари шанба куни дунёнинг бошқа пойтахтлари, жумладан Токио, Лондон, Стокҳолм, Копенҳаген ва Сиднейда ҳам бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG