Линклар

Бугун Ироқнинг Карбала шаҳарчасига қарата учта ракета отилди.


Карбалага Ироқ шиалари Муҳаммад Пайғамбарнинг невараси Имом Ҳусайнга тутиладиган аъзанинг охирги 40чи кунини нишонлаш учун тўпланмоқда.
Карбала ҳокими Оқил Хазалийга кўра, ракеталарнинг фақатгина биттаси шаҳар ҳудудида портлган, иккитаси эса чўлга тушган. Воқеада талофотлар бўлмаган.
Шиалар Имом Ҳусайнга тутиладиган аъзанинг охирги кунида Карбалани зиёрат қилади. Душанба куни бўладиган зиёрат пайтида мазҳаблараро тўқнашувларнинг олдини олиш учун минглаб полициячилар Карбалага ташланди.
Бундан икки йил олдин Карбаладаги зиёрат пайтида амалга оширилган ҳужумларда 181 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG