Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз ҳамкорлик имкониятларидан тўла фойдаланишмаяпти – деб билдирди Тошкентга расмий ташриф буюрган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.


"Агар 1992 йилда икки давлат ўртасидаги товар-айирбошлаш 2¸7 миллиард долларни ташкил қилган бўлса¸ бу рақам бугунга келиб бор йўғи 500 миллионни ташкил қилди", - деди Назарбоев душанба куни ўтказилган матбуот анжуман чоғида.
Назарбоевга кўра 2005 йилда ўзбек мардикорлари Қозоғистонда 250 миллион доллар миқдорида пул ишлашган.
Назарбоев Қозоғистондаги ўзбекистонлик мардикорларнинг ижтимоий ҳимояси учун тадбирлар режаланаëтганлигини ҳам айтиб ўтди.
Расмий ташриф доирасида¸ чигиртка ва бошқа зараркунандаларга қарши курашни мувофиқлаштириш¸ халқаро автомобил йўллари¸чегара ҳудудларидаги радиочастоталардан фойдаланиш борасидаги келишувлар имзоланди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев душанба куни Тошкент марказидаги Мустақиллик ва эзгулик обидаси пойига гулчамбар қўйди.
Ҳудди шу куни Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Тошкентда ўтказилган икки давлат ишбилармонлари форумида иштирок қилишди ва тасвирий санъат кўргазмасининг меҳмони бўлишди.
XS
SM
MD
LG