Линклар

Расмий Тошкент БМТ қочқинлар масаласи бўйича олий комиссарлигидан бир ой муддатда Тошкентдаги ўз ваколтхонаси фаолиятини тўхтатишини талаб қилди.


Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлиги душанба куни хабар тарқатди.
БМТ қочқинлар идораси вакилига кўра ўтган жума куни бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий нота юборган.
Ўзбекистон ҳукуматининг расмий баëнотида айтилишича¸ БМТ қочқинлар идораси Ўзбекистондаги вазифаларини тўла адо этиб бўлган ва унинг Ўзбекистонда ортиқча қолишига асослар йўқ.
БМТ қочқинлар идораси Андижон воқеаларидан кейин 500 дан ортиқ Андижонликларни мамлакатдан олиб чиққан эди. Ўзбекистон ҳукумати МДҲ давлатлари ичида БМТ нинг 1951 йилда қабул қилинган қочқинлар бўйича конвенсиясини имзоламаган ягона давлатдир.
XS
SM
MD
LG