Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан ўтказган учрашуви муҳим аҳамиятга эга эканини айтди.


Душанба куни кечқурун Н.Назарбоев билан бирга ўтказган матбуот анжуманида И.Каримов бўлиб ўтган музокаралар икки томонлама алоқаларда фойдаланилмай келинган имкониятларни ишга солишда туртки бўлиши кераклигини уқтирди.
Ўзбекистон президенти бундай учрашувлар тез-тез ўтказилиши тарафдори эканини билдирди.
“Содда қилиб айтадиган бўлсак, агар қозоқлар ва ўзбеклар бирга бўлса, мен буни ҳамма эшитишини хоҳлардим, бизни ҳеч ким енга олмайди ёки босиб ололмайди. Мен буни масъулиятни тўлиқ ҳис қилган ҳолда айтяпман”, – деди Ислом Каримов.
XS
SM
MD
LG