Линклар

Беларусда ўтказилган президент сайлови натижаларига норозилик тариқасида Минск шаҳрида ўтказилаётган намойиш вақтида Грузиянинг уч фуқароси қўлга олинди.


Улар орасида Грузиядаги таниқли диссидент, православ диндор Базил Кобахидзе ва Грузия баптистлар жамоаси раҳбари Милхаз Сонгулашвили ҳам бор.
Грузия матбуоти хабарларига кўра, улар душанба куни кечқурун Грузия ва Беларус байроқларини кўтариб, норозилик намойишида қатнашган пайтда қўлга олинган. Грузия парламентининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Гиви Таргамадзе Беларус ҳукуматини Грузияга қарши васваса уйғотишга уринаётганликда айблади. Грузия расмийлари Беларус ҳукуматини қўлга олинган грузияликларни қўйиб юборишга чақирди.
XS
SM
MD
LG