Линклар

Беларусда 19 март куни ўтказилган президент сайлови натижасидан норози бўлган мухолифат ва унинг тарафдорлари пойтахт Минскда намойиш ўтказмоқда.


Расмий натижаларга кўра, президент Александр Лукашенко учинчи муддатга президент этиб сайланган. Якшанба куни Минскдаги Октябр майдонига 20 минг одам йиғилган эди. Сешанба куни намойишни тахминан 300 одам давом эттирди. Норозилик акцияси ташкилотчилари оммани кечки пайт намойишга чиқишга чақирди.
Мухолифатдан президентликка асосий даъвогар бўлган Александр Милинкевич ўз тарафдорларини сайлов натижалари бекор қилиниши учун узоқ муддатли курашга тайёр бўлишга чақирди.
“Биз шу майдонда қолишимиз керак. Бу майдон бизники. Бу Беларус ери. Ўтган тунда биз шу ерда эдик. Биз ҳақиқат ва эркинлик учун курашни бошладик. Ҳақиқат ва адолат учун ура! ”, - деди А.Милинкевич.
XS
SM
MD
LG