Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Ироқда фуқаролик уруши бораётгани ҳақидаги даъволарни инкор этди.


Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Буш Ироқда мазҳаблар ўртасидаги кураш кескин тус олаётгани мамлакатда фуқаролик уруши бўлаётганини англатмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ироқнинг янги армияси мазҳабларга бўлинмаган ва АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари исёнчиларга қарши курашда муваффақиятга эришмоқда.
XS
SM
MD
LG