Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин Сибирдан Хитойга нефть қувури қуриш лойиҳаси амалга оширилишини билдирди.


Пекинга икки кунлик ташрифи натижалари хусусида гапирган Россия президенти мазкур лойиҳанинг амалга оширилишига шубҳа қилмаслигини таъкидлади.
“Россия Федерацияси Шарқий Сибирдан Тинч океани қирғоқларигача етадиган нефт қувурини қуришга қарор қилди. “Транснефть” ҳамда Хитой миллий нефть-газ корпорацияси мазкур қувурдан Хитой томон қўшимча қувур тортиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди. Шак-шубҳасиз, бу лойиҳа амалга ошади ва Россиянинг Хитойга нефть экспорти ҳажми салмоқли ўсишига хизмат қилади”, деди В.Путин.
Томонлар мазкур нефть қувури 2008 йил охирига қадар қуриб битказилишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG