Линклар

logo-print

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Россия армиясида хизмат қилиш муддатини қисқартириш режаси ҳақида эълон қилди.


С.Ивановнинг айтишича, келаси йилдан бошлаб амалдаги икки йиллик ҳарбий хизмат муддати ўрнига бир ярим йиллик хизмат муддати жорий этилади. 2008 йилдан бошлаб эса хизмат муддати бир йилгача қисқартирилади.
“Шу йилнинг 30 март куни ҳукумат мажлисида биз 2008 йилдан бошлаб армияда хизмат қилиш муддатини бир йилга қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқамиз, сўнг уни Давлат думаси муҳокамасига тақдим этамиз. Шунингдек, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш билан боғлиқ бир қанча шартлар ҳам бекор бўлади”, деди С.Иванов.
Вазир ҳарбий денгиз кучларида мавжуд 3 йиллик хизмат муддати масаласига тўхталмади.
Абгор яшаш шароити ва зўравонлик кенг тарқалганлиги боис, Россия аҳолиси ҳарбий хизмат ўташга ўта салбий муносабатдадир.
XS
SM
MD
LG