Линклар

logo-print

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг мазкур мамлакатда “Ал-Қоида” ташкилоти фаолият юритаётгани борасида иддаолари “ёлғон ва асоссиз” эканини таъкидлади.


Вазирлик матбуот котиби Ҳамид Ризо Осифийнинг айтишича, бундай иддаолар АҚШнинг Ироқдаги муваффақиятсизлигини яшириш мақсадида қилинмоқда.
Аввалроқ АҚШ давлат котибининг ўринбосари Николас Бёрнс “Эрон “Ал-Қоида” аъзоларининг эркин ҳаракатланиши учун имконият яратиб, ушбу террорчи ташкилотга ёрдам бераётгани”ни айтган эди.
Бёрнснинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати Яқин Шарқдаги террорчи гуруҳ ва амалиётларнинг “марказий банки” ва “раҳбаридир”.
XS
SM
MD
LG