Линклар

logo-print

Афғонистонда ислом динидан насроний динига ўтган одамга маҳкамада ўлим жазоси берилиши мумкин.


Аммо прокурорлар бу киши жазога тортилмаслиги ҳам эҳтимолдан йирок эмаслигини айтмоқда.
Абдул Раҳмон 16 йил муқаддам исломдан воз кечиб, насронийликни қабул қилган. Афғонистонда эса мусулмончиликдан воз кечиб, бошқа динга ўтганларга ўлим жазоси қўлланилиши белгиланган. Агар Абдул Раҳмон айбдор топилса, ўлимга ҳукм қилиниши мумкин.
Аммо айбловчи Саринвал Замарийнинг Ассошэйтед пресс ахборот агентлигига айтишича, айни пайтда Раҳмоннинг руҳий соғломлиги масаласи ўртага чиқмоқда.
Президент Карзайнинг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси агар Раҳмон руҳий касал, деб топилса, унга қўйилаётган айблар бекор қилиниши мумкинлигини таъкидлади.
АҚШ ва бошқа бир қанча давлатлар ушбу суд жараёнидан ташвиш билдириб, Афғонистон расмийларини диний эркинлик ғоясига содиқ қолишга чақирди.
XS
SM
MD
LG