Линклар

logo-print

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ўз ҳукумати таркибида кадрлар алмашинуви ҳақида маълум қилди.


Тўрт йил давомида ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг ўрнига Рангин Додфар Спанта номзоди таклиф қилинди. Спанта шу вақтгача Карзайнинг ташқи ишлар масалалари бўйича маслаҳатчиси эди. Абдуллоҳнинг нима сабабдан вазир вазифасидан четлаштирилгани ҳозирча аниқ эмас.
Шу пайтгача ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи бўлиб келган Зафар Аҳмад Муқбил расман вазирлик лавозимини эгаллади.
Сурайё Раҳин Субҳранг ўрнига Маъсуда Жалол аёллар масалалари бўйича вазир бўлди.
Афғонистондаги янги ҳукуматнинг 25 аъзосидан 14 нафари аввалги ҳукумат таркибида ҳам фаолият кўрсатган эди. Энди мамлакат парламенти янги ҳукумат аъзолари рўйхатини тасдиқлаши керак.
XS
SM
MD
LG