Линклар

Минскда Беларусда якшанба куни бўлиб ўтган президент сайлови натижаларига қарши норозилик акциялари давом этмоқда.


Айни пайтда мухолифат раҳбарлари орасида келишмовчилик юзага келаётгани кузатиляпти.
Бир неча юз намойишчи ҳамон майдонда қолмоқда. Улар сайловнинг қайтадан ўтказилишини талаб қиляпти.
Эълон қилинган расмий натижаларга кўра, сайловда амалдаги президент Александр Лукашенко учинчи муддатга давлат раҳбарлигига сайланди.
АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланаётган мухолифат эса ушбу сайлов натижаларининг қалбакилаштирилганини даъво қиляпти.
Мухолифат етакчиси Александр Милинкевич норозилик амалиётларини давом эттиришга чақирмоқда. Бироқ, унинг эътирофича, Лукашенконинг ҳокимиятдан кетиши эҳтимолдан йироқ.
Мухолифатнинг яна бир етакчиси Александр Казулин эса норозилик намойишлари 25 мартга қолдирилиши кераклигини таъкидлади.
Мухолифат бутун беларусь халқини айнан ўша куни оммавий норозилик уюштиришга чақирмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот кучлари ҳозирча намойишчиларни тарқатиб юбормаётган бўлса-да, хабарларга кўра, Кастричницкая майдони ташқарисида мухолифат тарафдорларига тазйиқ ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG