Линклар

logo-print

Россия прокуратураси бугун яна бир бор Британия ҳукуматидан муҳожиратдаги миллиардер Борис Березовскийни ўз ихтиëрига топширишни сўради.


Бош прокурор ўринбосари Владимир Колесниковнинг айтишича¸ прокуратура Березовскийнинг Россияда ҳукумат тўнтариши қилиш ҳақидаги баëнотлари муносабати билан унга қарши яна бир жиноий иш очган.
“Березовскийнинг 2006 йил 25 январда Франс пресс ва Ехо Москви радиосига берган интервюси муносабати билан жиноий иш қўзғатилди. Суҳбатдан аëн бўлишича¸ Березовский ва унинг тарафдорлари бир ярим йил ичида Россияда ҳокимиятни куч билан эгаллашга ҳозирланмоқда”¸ - деди Колесников.
Прокурорга кўра¸ бундай жиноятда айбдор деб топилса¸ Березовский 20 йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Президент Путин билан келишмовчиликдан сўнг Россиядан чиқиб кетган йирик олигарх Березовский¸ Британиядан сиëсий бошпана топган.
XS
SM
MD
LG